WSB чорак финалидан жой олган Cuba Domadores — Uzbek Tigers тўқнашувида мезбонлар 5:0 ҳисобида зафар қучди.
Томонларнинг Самарқанд шаҳрида кечган илк тўқнашувида ўзбекистонлик боксчилар 3:2 ҳисобида муваффақият қозонганди. Кубага йўл олган Жасур Латипов, Элнур Абдураимов, Шаҳрам Ғиёсов, Бектемир Мелиқўзиев ва Баҳодир Жалоловларнинг барчаси рақибига имкониятни бой берди.
Cuba Domadores ва Uzbek Tigers бир йил аввал WSB’нинг ярим финалида тўқнаш келган бўлиб, ўшанда ҳам кубалик боксчилар 5:0 ҳисобида зафар қучган ва якунда бош совринни қўлга киритганди.
Шу тариқа супер-оғир вазндаги боксчи Мирзобек Ҳасанов рингга чиқиши учун сабаб ҳам қолмади ва у Тошкентга жангсиз қайтиб келадиган бўлди.
Маълумот учун, Шаҳрам Ғиёсов ва Баҳодир Жалолов Қозоғистонда Astana Arlans’га қарши кечган жангда ҳам рақибига имкониятни бой бериб қўйганди. Кубада Рио иштирокчилари мавсумдаги иккинчи мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди.
Cuba Domadores — Uzbek Tigers 5:0.
-52 кг: Вейтиа Уосбану — Жасур Латипов-60 кг: Астрада Алварес — Элнур Абдураимов-69 кг: Рониел Иглесиас — Шахрам Ғиёсов-81 кг: Жулио Ла Круз — Бектемир Мелиқўзиев+91 кг: Гомес Лардует — Баҳодир ЖалоловСупер-оғир вазнЯндри Тоирак — Мирзобек Ҳасанов
Изоҳ (0)