Оқ уй юристлари, гарчи бунинг эҳтимоли юқори бўлмаса-да, президент Трампнинг импичменти масаласида махфий маслаҳатлашув ва муҳокамалар ўтказмоқда. Бу ҳақда CNN манбаларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Мазкур маслаҳатлашувлар импичмент жараёни ва унинг нозик қирраларини чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш мақсадида ўтказилмоқда.
CNN телеканалига кўра, маслаҳатлашувлар ўтган ҳафтадан бошланди. Оқ уй мазкур маълумотларни изоҳлашдан бош тортган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ The Washington Post нашри Дональд Трамп Оқ уйдаги музокаралар чоғида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Россиянинг АҚШдаги элчиси Сергей Кислякка мутлақо махфий маълумотни етказганлигини тахмин қилганди.
The New York Times нашри эса Трамп ФҚБ директори Комини ишдан бўшатишдан аввал ундан ўзининг миллий хавфсизлик бўйича собиқ ёрдамчиси Майкл Флиннга нисбатан текширувни тўхтатишни талаб этганини маълум қилди.
Бу чиқишлар Трампнинг президентлик ваколатлари муддатидан аввал якунланиши мумкинлиги ҳақидаги даъволарга сабаб бўлди.
Изоҳ (0)