Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Хукой шаршараси — Хуанхе дарёсидаги энг улкан ва катталиги бўйича мамлакатдаги Хуангуошу шаршарасидан кейин иккинчи ўринда туради. Унинг баландлиги 20 метр, эни эса йил давомида ўзгариб туради: оддий вақтларда 30 метрга, сел мавсумида эса 50 метргача етади. Шаршара Хуанхе (Сариқ дарё) дарёси сувидан ҳосил бўлади, деб хабар берди National Geographic.

Фото: National Geographic

Фото: National Geographic

Шаршара сувида ҳам Хуанхе каби қум аралашмаси кўплиги боис сариқ рангда. Баҳор охирида ёки ёзнинг бошларида дарё саёзлашади, оқимининг тезлиги пасайиб қум сув тубига чўка бошлайди. Бу вақтда Хукоу маълум вақтга шаффоф бўлиб қолади.

Шаршара диққатга сазовор маскан ҳисобланади: у 1991 йилда Хитойнинг энг хушманзара 40 та жойининг бири деб топилган. Туристлар бу ерга қишин-ёзин ташриф буюради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар