WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж Швеция прокуратураси томонидан унга қарши суд таъқибининг тўхтатилишини нафақат унинг, балки БМТ ҳуқуқ тизимининг ғалабаси деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у Эквадорнинг Лондондаги элчихонаси балконидан туриб баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Бугун шахсан мен учун буюк ғалаба қозонилди, аммо бу БМТнинг инсон ҳуқуқларини таъминлаш тизими учун ҳам ғалабадир», — деди у.
Шунингдек, у Буюк Британия полицияси ҳалигача уни ҳибсга олишни режалаштираётганини куракда турмайдиган ҳолат деб баҳолади.
«Бундай таҳдидлар фавқулодда вазиятларга ярашади», — таъкидлади инсон ҳуқуқлари фаоли.
Илгарироқ Швеция прокуратураси Ассанжга нисбатан суд таъқибини тўхтатгани маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)