Женевадаги Sotheby’s аукционида ҳар бири қарийб 16 каратлик бир жуфт бриллиант зирак 57,4 миллион долларга сотилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Аммо тўланган сумма дастлабки нархлардан анча кам бўлиб чиқди: лотдан 70 миллион доллар даромад қилиш кутилаётган эди.
Таъкидланишича, иккала тош ҳам Жанубий Африка Республикасидаги конларда қазиб олинган ва ҳар қандай қусурлардан холи бўлган.
Зираклар «Аполлон ва Артемида» деб ном олди. Улар тошлар рангини ҳисобга олмаганда, бир хил — «Артемида» бриллианти пушти бўлса, «Аполлон» — ҳаворанг. «Артемида» тоши 15,5 миллион долларга, «Аполлон» эса — 42,5 миллион долларга сотилди.
Нархлардаги фарқ шу билан изоҳланадики, ҳаворанг бриллиантлар пуштиларига қараганида камроқ учрайди.
Изоҳ (0)