АҚШ соҳил бўйи қўриқлаш хизмати Багама ороллари қирғоғидан самолёт қолдиқларини топгач, унинг йўловчиларини қидириш ишларини бошлаб юборди. Бу ҳақда CNN телеканалига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
15 май, душанба куни Пуэрто-Рикодан Флорида томон парвоз қилган MU-2B самолёти кундузи Багама ороллари таркибига кирувчи Эльютера оролидан 60 километр узоқликда радарлардан йўқолиб қолган.
Маълумотга кўра, самолёт бортида АҚШнинг тўрт нафар фуқароси — 40 ёшлардаги аёл, 52 ёшли эркак ва уларнинг 3 ва 4 ёшли фарзандлари бўлган.
Флорида соҳил бўйи қўриқлаш хизмати вакили Эрик Вудаллнинг сўзларига қараганда, Эльютеранинг шарқий томонидан 25 километр узоқликдан топилган қолдиқлар йўқолган самолётга тегишли. Воқеа жойида қидириш ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)