Apple жорий йил июнь ойидан ноутбукларнинг 3 янги моделини чиқаришни бошлайди. Бу ҳақда Bloomberg манбаларига таяниб, «РБК» хабар берди.
Ноутбуклар тақдимоти Калифорниянинг Сан-Хосе шаҳрида 5—9 июнь кунлари ўтказиладиган технологик анжуманда бўлиб ўтади.
Intel маҳсулоти бўлган Kaby Lake процессори билан жиҳозланган MacBook Pro ва 12 дюймли дисплейга эга MacBook ноутбуклари дунё юзини кўриши билдирилди. MacBook Air янги процессорга эга бўлади.
Уларнинг Microsoft 2 май куни Нью-Йоркда тақдим қилган Surface Laptop ноутбуки билан рақобат қилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)