Apple компанияси iPhone 8’ни оммавий ишлаб чиқаришни 2017 йилнинг октябрь ойидан ноябрь ойига кўчириши мумкин. Бу ҳақда KGI Securities халқаро таҳлилий компания мутахассиси Мин-Чи Куо маълум қилди, деб хабар берди «РБК».
Мутахассиснинг инвесторларга юборган хатида саноат бўлими iPhone учун қисмлар етказиб беришда «ёмон сценарий» аломатларини кўрсатаётгани сабаб, iPhone 8’ни ишлаб чиқариш жараёни икки-уч ойга чўзилиши мумкинлигини ёзган.
«Бошқача айтганда буюртмаларни етказиб беришдаги жиддий танқислик янги модель чиқарила бошлагандан кейин ҳам бироз вақт сақланиб қолиб, янги iPhone’ларнинг катта ҳажмда етказилишини чеклаши мумкин», — дея ёзилган хатда.
Apple 2017 йилда янги OLED экранли iPhone ва iPhone 7’нинг янгиланган версиясини тақдим этиши тахмин қилинмоқда.
Мин-Чи Куо янги iPhone’ни оммавий ишлаб чиқаришга нима муаммо туғдириши мумкинлиги ҳақида айтмади. Appleinsider’нинг таъкидлашича, Apple’нинг ҳамкори — Samsung iPhone 8 экрани учун OLED-панелларини ишлаб чиқариш вақтида қийинчиликка дуч келган. Светодиодли панелларни ишлаб чиқариш ҳам икки-уч ойга кечикиши мумкин.
Изоҳ (0)