Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Хитойда кучук тириклайин ерга кўмилган чақалоқни қутқариб қолди, деб хабар берди Daily Mail.

Фото: DailyМаил

Фото: DailyМаил

Воқеа Чунцин шаҳрида содир бўлди. Итнинг эгасини айтишича, кучук буталар ичидан чуқур қазиган. Аёл чуқурга мўралаган ва оқ матога ўралган, йиғлаётган чақалоқни кўрган. Ҳайвон чақалоқни ҳиди орқали топган.

Чақалоқ шифохонага етказилган. Шифокорларнинг сўзларига кўра, унинг тана ҳарорати паст, юрак уриши секин ва ўғзи тўла тупроқ бўлган. Айни вақтда унинг ҳаётига ҳеч нима хавф солмаяпти.

Тиббиёт ходимлари чақалоқ бир ой олдин туғилган дея ҳисобламоқда. Полициянинг тахминича, чақалоқнинг ота-онаси уни ўлди деб ўйлаб кўмиб юборган бўлиши мумкин. Ҳозирча чақалоқнинг яқинлари топилмади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар