Айни вақтга қадар WannaCry киберҳужумига учраган жабрланувчилар умумий миқдорда 70 минг доллар гаров пули тўлаган. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Том Боссерт маълум қилди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Шу билан бирга гаров пулини тўлаган бирорта шахснинг компьютери қайта ишга тушганлиги ҳақида ҳолат қайд этилмаган. Вашингтоннинг маълумотларига кўра, 150 давлатдаги 300 мингдан ортиқ компьютер киберҳужум қурбонига айланган.
АҚШ федерал компьютерлар тизимига эса ҳеч қандай зарар етмаган.
Ахборотни шифрлаб, у учун пул сўрайдиган WanaCryptor 2.0 вируси 12 майдан бошлаб тез тарқала бошлаган эди.
Дастурдан жабр кўрганлар орасида немис темир йўллари концерни комютерлар тизими Deutsche Bahn, испан телекоммуникация тизим Telefonica мавжуд. Renault француз автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси Франция ва Словениядаги айрим заводларида ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатишга мажбур бўлди.
WannaCry вируси 15 май куни Япония, Хитой ва Жанубий Корея компьютер тизимларига ҳам тарқалган.
Изоҳ (0)