Бирлашган Араб амирликлари соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат фуқароларига ўлимларидан сўнг органлар донорига бўлишга рухсат берди. Бу ҳақда UAE Inside маълум қилди.
Мазкур қарор амирликлар учун катта қадам ҳисобланади, чунки олдинлари фақат яқин қариндошлардан ҳамда «фавқулодда ҳолатларда» органлар кўчириб ўтказилишига рухсат бериларди.
Вазирлик ҳужжатида трансплантация долзарб бўладиган ўлим ҳолатлари, шунингдек, органларни етказиш тартиби ҳам белгиланди. Янги қоидалар шифокорларга нафақат кўчириб ўтқазишга рухсат беради, балки мамлакатга органларнинг ноқонуний олиб кирилишининг олдини ҳам олади.
Донорга айланиш учун ID-карта бўлиши, тегишли ҳужжатлар тўлдирилиши ва мижоз билан тўқималар мутаносиблиги синовини ҳам ўз ичига олувчи қатор таҳлиллардан ўтиш талаб этилади.
Изоҳ (0)