Хакерлар The Walt Disney Company’нинг ҳали намойиш этилмаган фильмини қўлга киритганлигини таъкидлаб, компания уни қайтариш учун ҳақ тўламаса, уни интернетга жойлаш билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда компания директори Боб Айгерга таяниб, The Hollywood Reporter журнали хабар бермоқда, деб ёзади «ТАСС».
Нашрнинг маълум қилишича, жиноятчилар компаниядан биткоинларда катта суммани ўтказишни талаб қилган ва компания бош тортган тақдирда дастлаб беш дақиқалик парчани, кейинроқ эса 20 дақиқалик қисмини намойиш этишини маълум қилган. Фильм номи ошкор этилмаган.
Компания хакерлар измидан юрмасдан, ҳозирги пайтда тергов органлари билан ҳамкорлик қилаётганлиги маълум қилинмоқда.
The Walt Disney Company ҳозирча ушбу хабар юзасидан изоҳ бермади.
Изоҳ (0)