Туркия бош вазири Биноли Йилдирим Германия расмийлари Анқара билан муносабатларни янада ривожлантириш ҳамда ҳарбий исён айбдорларини ҳимоя қилиш йўлларидан бирини танлаши лозимлигини таъкидлаб ўтди. 2016 йил 16 июлга ўтар кечаси уюштирилган ҳарбий исёнда расмий Анқара диний арбоб ва мухолиф сиёсатчи Фатҳуллоҳ Гуленни айбламоқда, деб эслатади «ТАСС».
«Агар Германия Туркия билан муносабатларни яхшилашни истаса, у юзини айирмачилар ва ФЕТО аъзоларига эмас, Туркия Республикасига қаратиши лозим», — унинг сўзларини келтиради Reuters.
«Германиянинг путч иштирокчиларига бошпана бериш қарори муносабатларимизнинг янада ёмонлашувига олиб келувчи воқеалар ривожидир», — қўшимча қилди Йилдирим.
8 май куни Берлин сиёсий бошпана сўраб мурожаат қилган бир қанча ҳарбий исёнчиларнинг талабини қондиргани маълум бўлди. Бу факт расмий Анқаранинг кескин эътирозларига сабаб бўлди.
Изоҳ (0)