ИШИД террорчи гуруҳи жангарилари Ироқнинг Мосул шаҳрида тўлиқ тор-мор этилиш остонасида турибди. Бу ҳақда АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция штаб бошлиғи полковник Жон Дорриан баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Мосулда душман тўла мағлубият остонасида турибди», — унинг сўзларини келтиради Reuters.
Ироқ қуролли кучлари бирлашган қўмондонлиги расмий вакили полковник Яҳё Расул келтирган ахборотга кўра, экстремистлар шаҳарнинг фақат 12 квадрат километр ҳудудини назорат остида ушлаб турибди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)