Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Change.org сайтида Россиядаги Telegram-каналлар маъмурлари томонидан берилган петиция пайдо бўлди, деб ёзади «Газета.ru». Унда айтилишича, «Роскомнадзор» Telegram раҳбариятига ахборот тарқатувчилар реестрига киритиш учун маълумотларни тақдим этиш зарурияти ҳақида билдиришнома юборган.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Аммо, петиция муаллифлари ёзишича, мессенжер раҳбарияти ҳозирча сўровга жавоб қилмаган. Шу муносабат билан улар мессенжер Россияда тақиқланмаслиги учун, Telegram асосчиси Павел Дуровдан «Роскомнадзор»нинг талабларини бажаришни сўрамоқда.

«Биз Telegram жамоасига ва шахсан жаноб Дуровга мурожаат қилиб, Telegram’дан фойдаланишда ва унинг экотизимини Россияда ривожлантиришда ёрдам беришини сўраймиз. 2017 йил бошида биз каби Telegram’нинг фаол фойдаланувчилари сони 6 миллионга яқин эди. Ҳозир биз янада кўпайганмиз», — дейилади мурожаат матнида.

Telegram-каналлар муаллифлари таъкидлашича, ахборот тарқатувчилар рўйхатига киритиш асосан расмий қадам бўлиб, сервисга қўшимча мажбуриятларни юкламайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар