Қирғизистон рақамли телеузатишга ўтиши муносабати билан ушбу мамлакатда муқобил телевидение ўчирилди. Бу ҳақда, мамлакат ҳукуматининг матбуот хизматига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Рақамли телеузатишга ўтилиши мамлакат ахборот хавфсизлигини таъминлаш масаласи, шунингдек, аҳолининг ахборотга бўлган эҳтиёжини сифатли телеузатиш ёрдамида қондириш билан бевосита боғлиқдир», — маълум қилди агентликнинг суҳбатдоши.
Эндиликда республика фуқаролари телевидение эфирларини кўриш учун қабул қилгич ёки ЦТВ ДВБ-Т2 стандартини қўллаб-қувватловчи телевизор ўрнатиши лозим бўлади.
Ҳукумат маълумотига қараганда, бугунги кунда мамлакатда 54 рақамли узаткич ўрнатилган бўлиб, улар мамлакат аҳолисининг 95 фоизини рақамли телевидение эфирлари билан таъминлайди. Қолган 5 фоиз аҳоли 326 пунктда истиқомат қилиб, улар рақамли телевидениенинг қоплаш зонасига кирмайди.
Изоҳ (0)