Эроннинг Хуросон вилояти пойтахти Божнурдда рўй берган зилзила оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди. Яна 220 дан ортиқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда «Press TV» телеканали маълум қилди.
5,7 магнитудали ер ости силкиниши 13 май, шанба куни содир бўлди. Зилзила ўчоғи 11 километр чуқурликда бўлган.
Минтақага қидирув-қутқарув гуруҳлари, жумладан, Қизил ярим ой ходимлари жўнатилди. Вайроналар остидан 19 кишини чиқариб олинди.
Изоҳ (0)