АҚШ қуролли кучлари Тинч океани қўмондонлиги Шимолий Корея баллистик ракета учирганини тасдиқлади ва уни кузатиб борди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Учириш КХДРнинг Кусон шаҳрида яқинида амалга оширилди. Ракета Япон денгизига қулади.
Пентагон ҳозирда мазкур ракета турини аниқлашга уринмоқда, бироқ унинг қитъалараро қурилма бўлмагани тахмин қилинди.
Ракета учирилиши АҚШ учун хавф туғдирмагани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)