Италия бош вазири Паоло Жентилони 14 май куни G7 саммити доирасида КХДР муаммосини муҳокама қилишни режалаштираётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
«Бу глобал барқарорлик ва хавфсизлик учун жиддий муаммо. Ишончим комилки, бўлажак G7 мазкур масаланинг ечимига хизмат қилади», — деди бош вазир.
Италия бош вазири, шунингдек, Пхеньяннинг ҳаракатларига «қаттиқ» жавоб бериш муҳимлигини таъкидлаб, ушбу масалага дипломатик ечим топишга чақирди.
Маълумот ўрнида, G7 саммити Сицилиянинг Таормин шаҳрида 26—27 май кунлари бўлиб ўтади.