WSB чорак финалидан жой олган Uzbek Tigers ва Cuba Domadores тўқнашувининг тўртинчи жангидан кейин ўзбекистонлик спортчиларнинг ғалабаси аниқ бўлди.
Бокс кечаси Ҳасанбой Дўстматов ва Мурод Аҳмадалиевнинг ғалабаси билан бошланган бўлса, учинчи жангда Иқбол Холдоров -64 килограмм вазн тоифасида жанг қилувчи Энди Круз Гомесга имкониятни бой бериб қўйди.
Шу тариқа ҳал қилувчи жанг тўртинчиси бўлиши мумкин эди. Унда ринга чиққан Исроил Мадримов Рио—2016 Олимпиадаси чемпионини таслим қилишга муваффақ бўлди. -75 килограмм вазн тоифасида Бектемир Мелиқўзиевни мағлуб этишга муваффақ бўлган кубалик спортчи, Самарқандда бошқа бир ўзбекистонликдан мағлубият қабул қилиб олди.
Шу тариқа Uzbek Tigers жамоасининг ғалабаси аниқ бўлди. Унинг қандай ҳисобда экани Санжар Турсуновнинг бешинчи жангидан сўнг маълум бўлади.
Изоҳ (0)