Россиянинг Су-27 қирувчиси АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари патруль самолётидан олти метр наридан учиб ўтди, деб ёзади «Газета.ru» NBC News’га таяниб. Ҳодиса 9 май куни Қора денгиз осмонида содир бўлди.
Бу вақтда АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг P-8А Poseidon самолёти халқаро ҳаво ҳудудида одатий операцияларни бажараётган бўлган.
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари самолётларнинг бундай яқинлашувини хавфсиз эмас деб баҳолади.
Изоҳ (0)