4 май куни Техаснинг Галвестон шаҳрида жойлашган энг баланд бино ёнида одамлар юзлаб ўлик ва ўлаётган қушларга гувоҳ бўлди, деб хабар беради National Geographic.
Мутахассислар уларнинг орасида ўрмон қарағайи сайроқисини (dendroica fusca), қизил қалпоқли қорамтир патли кичкина сайроқини (oreothlypis rufcapilla), қизилдум чумчуқ (phoenicurus phoenicurus) ва умумий миқдорда 25 турга оид 400 га яқин бошқа қушларни топган.
Жанубда қишлаб келган қушлар Мексика бўғозидан учиб ўтиб, шимол тарафга — ўз уялари томон йўл олган. Галвестон ҳудудида май ойининг бошида кучли шамол бўлиб, ёмғир ёққани сабаб қушлар пастлаб учишга мажбур бўлган. 23 қаватли бинонинг ёрқин чироқлари уларнинг парвозига якун ясаган. Мутахассисларнинг айтишича, қушлар қоронғуда чироқларни ой ёруғлиги деб ўйлаган.
Бинога урилган юзлаб қушлар ичидан тирик қолган учта қуш реабилитация марказига жойлаштирилган. Техас орнитологлари улкан шаҳарлар ҳукуматидан қушларнинг кўчиш вақтида кечаси баланд бинолардаги чироқларни ўчириб қўйишни илтимос қилди.
Изоҳ (0)