Жанубий Кореянинг видеоўйинлар ишлаб чиқарувчи Netmarble Games компанияси биринчи савдо куни IPO нархига нисбатан 3,2 фоиз қиймат ошириб, унинг капитализацияси 12,2 миллиард долларни ташкил этди. Шу тариқа, фирма ушбу кўрсаткич бўйича LG Electronics’дан ошиб кетди, деб хабар беради Meduza.
Bloomberg’нинг баҳолашича, бозор капитализацияси бўйича Netmarble ўйин ишлаб чиқарувчилар ўртасида жаҳонда бешинчи ўринга чиқиб олди. Ундан юқорироқда Sony, Activision, Nintendo ва Electronic Arts бор.
Netmarble’га 2000 йили Пан Жун Хьюк асос солган. У видеоўйинлар билан шуғулланиш учун мактабни ташлаб кетган эди.
Компания смартфонлар учун ўйин чиқаради. 2017 йили Lineage II: Revolution чиққанидан сўнг у мобил дастур ишлаб чиқарувчилар орасида тушум бўйича учинчи ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)