• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Технологиялар

    Insider: Яқин 20 йил ичида дунёни ўзгартирадиган яшил технологиялар

    Сайёранинг тозалигини сақлаш учун яратилган шамол электростанциялари ва электромобиллар бу йўналишда яратилган технологияларнинг бир қисми ҳисобланади. Энергияни тўплаш, ақлли электр тармоқлари ва электр энергияси ишлаб чиқариш технологиялари соҳасидаги инновациялар манбадан тортиб, истеъмолчигача бўлган бутун занжирни қамраб олган.

    Энергияни тўплаш ва сақлаш соҳасидаги янги технологиялар қуёш ва шамол энергетикаси имкониятларини оширади. Икки манба ҳам тўпланган энергияни сақлаш учун батареяларга сарфланадиган харажатлардан азият чекмоқда. Insider нашри яқин 20 йил ичида энергетика салоҳиятини ошириши мумкин бўлган технологияларни тақдим этди.

    Ёқилғи элементлари

    Kenworth, Toyota ва UPS юк машиналари ишлаб чиқарувчилари ёқилғи элементлари технологиялари устида фаол ишламоқда. Технология двигателга водород ва кислород аралашмасида ишлашга имкон беради. Атмосферага сув буғи ажралиб чиқади ва двигатель иссиқлик тарқатади.

    Фото: Insider

    Фото: Insider

    Водород ишлаб чиқаришнинг замонавий усуллари аввалгидек қазилма ёқилғиларга боғлиқ, бироқ тез орада уларнинг ўрнини янгиланган ёқилғи турлари эгаллайди. Ёқилғида ҳаракатланувчи автомобиллар юк ташиш соҳасидаги замонавий ечимлар ҳисобига экологик тоза бўлади.

    Европада 2020 йилга бориб 50 мингтадан ёқилғи элементлари ишлаб чиқарилади. Бу бозорда Intelligent Energy британия компанияси етакчи ҳисобланади.

    Водород ёқилғисида ҳаракатланувчи автомобиллар бугунги кунда тайёр. Бироқ истеъмолчиларни жалб қилиш учун келажакда водород ёқилғиси қутиларининг универсаллиги, технологик мукаммаллиги ва рақобатбардошлигини таъминлаш керак.

    Ричард Пирт, Intelligent Energy’нинг ишлаб чиқариш бўйича директори

    Литий-ҳаволи батареялар

    Литий-кислородли деб ҳам аталувчи бу аккумляторлар устида электромобиллар пайдо бўлганидан буён бутун дунёда иш бормоқда

    Science Daily нашрининг маълумотларига кўра, технологиянинг оммавий тарқалишига икки нарса тўсқинлик қилмоқда. Булар олдиндан айтиб бўлмайдиган қисқа туташув ва сиғимнинг тез йўқолишидир. Бироқ бу муаммолар устида дунё олимлари иш олиб бормоқда.

    Биринчи авлод ақлли электр тармоқлари

    Ишончли ва мослашувчан тармоқни яратиш учун биринчи қадам барча уйларни компьютерлаштирилган ҳисоблагичлар билан жиҳозлаш ҳисобланади. Улар электр энергиясини етказиб берувчига энергия сарфи бўйича реал вақт режимида маълумот етказади, шу тариқа етказиб берувчи тармоқнинг талабига мос равишда энергия узатади. Айни вақтда Буюк Британияда миллий инфратузилмага технологияни киритиш бўйича қийинчиликлар кузатилмоқда.

    Фото: Insider

    Фото: Insider

    АҚШда янги технологияларни киритиш учун гуруҳ тузилган ва ақлли тармоққа ўтиш 2007 йилда бошланган. Ҳозирча жараён секин бормоқда, бироқ баъзи кичик шаҳарларда синов лойиҳалари амалга оширилган.

    Оқим трубиналари

    Сувости трубиналари тўлқинлар ҳаракатидан энергия олади. Балиқчиларнинг қаршилиги ва бир нечта бахтсиз ҳодисалар сабабли технология ҳозирча кенг тарқалишга улгурмаган. Сўнгги ойларда тўлқин энергетикасининг бешиги ҳисобланган Калифорнияда янги лойиҳаларнинг амалга оширилиши тўхтатилди. Шундай бўлса ҳам, бу соҳада илмий тадқиқотлар давом этмоқда.

    Яқинда Scotrenewables Tidal Power компанияси Шотландия қирғоқларида янги турбиналарни ишга туширганини маълум қилди. Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, бу йирик ва кучли турбина 2 МВт электроэнергия ишлаб чиқара олади. Йиғилувчи таянч электростанцияни ҳаракатланиш режимига ўтказишга имкон беради ва унинг ҳаракатланишини ва жойлаштиришда мослашувчанлигини таъминлайди. Бу маҳаллий балиқчиларга ҳам маъқул келади.

    Фазовий қуёш энергияси

    Олимлар ва фантастлар 1970 йилдан буён фазовий электростанция ҳақида гапириб келади. Қуёш панеллари ва бошқа қурилмаларни орбитага олиб чиқишнинг қимматлиги бу ғояни амалга оширишга халақит бермоқда. Бундан ташқари, тўпланган энергияни қандай қилиб Ерга йўналтириш ҳам номаълум.

    Фото: Insider

    Фото: Insider

    Ерусти қуёш станциялари маҳаллий электр тармоқларига уланган, йўлдошни эса энергияни самарали узатиш учун Ер юзаси билан электр симлар ёрдамида боғлаб бўлмайди. Бугунги кунда олимлар бўлажак iPhone 8 нинг симсиз қувватлаш технологиясига ўхшаш энергияни масофадан узатиш технологиясини ишлаб чиқиш устида ишламоқда. Мавжуд усулларнинг ҳеч бири ишлаб чиқариш миқёсида ўзининг самарадорлигини исботлай олмаган.

    12.05.2017, 14:52   Изоҳ (0)   23924
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Forbes: Apple энг йирик инвестиция фондига айланди

    12.05.2017, 12:33

    Хитойда обуначилар ва лайкларни қандай кўпайтиришади? (видео)

    12.05.2017, 11:06

    Microsoft янгиланган интерфейсли Windows 10 ва янги Story Remix видеоредакторини тақдим этди

    12.05.2017, 10:41

    Telegram мессенжери Windows, маcОS ва Linux учун қўнғироқларнинг альфа-версиясини ишга туширди

    11.05.2017, 09:01

    Apple’нинг АҚШдаги бозор капитализацияси биринчи бор 800 миллиард доллардан ошди

    09.05.2017, 17:13

    Хитойда смартфонларга аскарларни кузатиб бориш «ўргатилади»

    08.05.2017, 21:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.