Фарғона вилояти туман ва шаҳар тез тиббий ёрдам бўлимларига Damas русумли 20 та замонавий тез тиббий ёрдам автомобили топширилди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Чекка ҳудудлардаги шошилинч тиббий ёрдам бўлимларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, босқичма-босқич замонавий тез тиббий ёрдам автомобиллари билан таъминланмоқда.
Инсон саломатлигини асраш, кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада юксалтириш муҳим вазифалардандир. Албатта, бунда моддий-техник базанинг мустаҳкамлиги алоҳида аҳамиятга эга. Мазкур тез тиббий ёрдам автомобиллари аҳолининг сифатли тиббий хизматга бўлган талабини қондириш, тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштиришда муҳим ўрин тутади.Фарғона туманидаги Чимён тез тиббий ёрдам бўлими «Миндон» шохобчаси ҳам ана шундай замонавий автомобилга эга бўлди. Шу куни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари мазкур қишлоқда яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Абдукарим ота Абдураҳимов хонадонида бўлиб, унинг ҳолидан хабар олди ва ногиронлик аравачасини топширди.Одилжон Умаров, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи
Изоҳ (0)