Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси ФВВ, ИИВ ва аэропорт хизматлари иштирокида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқаро мудофааси бўйича кенг кўламли ўқув машғулоти ўтказилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда қутқарувчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари техноген ҳамда табиий ҳалокатларни бартараф қилиш элементларини намойиш этди.
Машғулот давомида, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва аэропорт ходимлари фавқулодда вазиятлардаги биргаликда ҳаракатларни машқ қилди.
Ўқув машғулотлари якунида аэропорт хизматларининг ФВВ ва ИИВ бўлинмалари билан биргаликдаги ҳаракатининг юқори даражаси қайд этилди.
Изоҳ (0)