Корея Республикасининг янги президенти Мун Чжэ Ин мамлакатга Американинг THAAD ракетага қарши мудофаа тизими жойлаштирилиши масаласини хусусан Хитой билан яқин ҳамкорликда ҳал қилишга ваъда берди, деб ёзади «ТАСС».
«THAAD муаммоси Хитой ва АҚШ билан яқин ҳамкорликда ҳал этилади», — деди у Сеулда бўлиб ўтган инаугурация маросимида.
Мун Чже Ин фикрича, Жанубий Корея ҳудудига THAAD’ни жойлаштириш ҳақидаги қарор шошма-шошарлик билан қабул қилинган ва мамлакатнинг янги раҳбарияти ушбу масала бўйича сўнгги сўзни айтиши керак.
Бундан ташқари, янги президент икки томонлама алоқаларни нормаллаштириш мақсадида КХДРга ташриф буюришга тайёрлигини маълум қилди. У, шунингдек, «барча фуқаролар фикрларига қулоқ соладиган асл халқ президенти» бўлишга ваъда берди.
Изоҳ (0)