АҚШ президенти Дональд Трамп Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) директори Жеймс Комини ишдан бўшатди, деб ёзади «РИА Новости» Оқ уй баёнотига таяниб.
«Бугун президент Дональд Трамп ФҚБ директори Жеймс Комини унинг ваколатлари тугатилгани ва у ўз лавозимидан четлатилгани ҳақида хабардор қилди», — дейилади баёнотда.
«ФҚБ — энг севимли ва энг ҳурматли институтлардан бири, бугунги кун эса бизнинг ҳуқуқ-тартибот жамиятимизнинг марвариди учун янги давр ибтидосига айланади», — деди Трамп.
Коми 2013 йилда Барак Обама томонидан ўн йиллик муддатга тайинланган эди, у ушбу муддатни тўлиқ ишлаб бермоқчи эди.
Коми Трампга қарши унинг «Россия билан алоқалари» юзасидан текширув олиб бораётган эди, унинг бундай алоқаларини Оқ уй ҳам, Кремль ҳам рад этмоқда.
Изоҳ (0)