Таиланд жанубидаги Паттани провинциясида савдо марказида икки портлаш рўй берди. Бунинг оқибатида 56 киши жароҳат олди, деб хабар беради «ТАСС».
Kyodo агентлигининг билдиришича, маҳаллий вақт билан соат 14:40 да икки қаватли бино киришида бомба портлаган. Шундан сўнг савдо маркази тураргоҳидаги автомобилга ўрнатилган мина портлаб кетган.
Жароҳат олганлар шифохонага олиб кетилди.
Изоҳ (0)