3 май куни Эроннинг Гулистон вилоятида жойлашган кўмир конида рўй берган портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони 41 кишига етди. Бу ҳақда, Tasnim агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Охирги икки кун ичида кондан 22 тана олиб чиқилди. Кейинроқ яна 13 нафар ҳалок бўлган кончи топилди, охирги соатларда эса яна олти тана олиб чиқилди. Барча мавжуд куч ва воситалар жалб қилинган қутқарув операцияси давом этмоқда, у қачон тугаши ҳақида бир нарса дейиш қийин», — деди Эрон фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбари Исмоил Нажар.
Дастлабки маълумотларга қараганда, фожиага инсон омили сабаб бўлган. Аммо якуний хулосалар фақат қутқарув операцияси ва текширувлар тугаганидан сўнг эълон қилинади.