Япониянинг жануби-ғарбидаги Фукуока префектураси Китакюсю шаҳридаги турар-жой биносида юз берган ёнғин оқибатида 6 киши ҳаётдан кўз юмди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Фукуока полициясининг маълум қилишича, ёнғин ёғочдан ясалган кўп хонали квартирада содир бўлди. Қайд этилишича, ис газидан заҳарланган камида 5 киши шифохонага ётқизилди.
Айни вақтда ёнғин бартараф этилган. Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)