Туркия прокуратураси АҚШда истиқомат қилувчи мухолиф сиёсатчи Фатҳуллоҳ Гуленни 3623 умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда, Hurriyet нашрига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Шунингдек, идоранинг талабига биноан, Гулен 2,2 миллион кунлик қамоқ жазосига тенг жаримага тортилиши лозим.
Мамлакатда Гуленга нисбатан 20 дан ортиқ жиноий иш қўзғатилган.
Изоҳ (0)