Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Дубай полицияси амирликда наркотиклар тарқатиш билан шуғулланган халқаро гуруҳни қўлга олди. Бу ҳақда UAE Inside хабар бермоқда.

Фото: Trend

Фото: Trend

«Чангал» деб номланган операция доирасида полиция жиноятчиларнинг Дубайда бир неча миллион доллар баҳоланаётган наркотикларнинг йирик туркумини ўтказиш ҳаракатига чек қўйди.

Жиноятчилардан 29 килограмм метамфетамин мусодара қилинди. Мазкур иш бўйича 3 киши ҳибсга олинди.

Расмийларга кўра, операция 3 нафар наркобарон (улардан иккиси номи ошкор этилмаган Осиё давлати вакили эканлиги билдирилмоқда) мансуб жиноий гуруҳ учун жиддий зарба бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Чорвоқ сув омбори қирғоқларидан одам суяклари топилди
Марказий Осиё
Туркманистон—Ўзбекистон чегарасидаги гидроиншоот 2040 йилга бориб лойқаланиши мумкин
Дунё
Россия ТИВ Арманистонни Рим статутига қўшилишини қоралаб, “ўта салбий” оқибатлардан огоҳлантирди