Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг 9 вазн тоифасида ўзбекистонлик спортчилар финалда жанг қилади.
Кеча — 5 май куни ярим финал беллашувлари бўлиб ўтди. Шунинг 3 тасида ўзбекистонликлар рақибини нокаутга учратди: Мурод Аҳмадалиев, Бектемир Мелиқўзиев ва Баҳодир Жалолов.
Мурод Аҳмадалиев Осиё чемпионатининг ҳар уч жангида ҳам рақибларини нокаутга учратишга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, ярим финалга қадар етиб келган мазкур 9 нафар ўзбекистонлик боксчининг барчаси Германияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани нақд қилган. Энди улар қитъа чемпионлиги учун кечадиган ҳал қилувчи жангда рингга чиқади.
Изоҳ (0)