Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Саудия Арабистонига ташрифи олдидан Вашингтон ушбу араб давлатига ўнлаб миллиард долларлик қурол етказиб бериш борасида шартнома тайёрламоқда. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «Коммерсантъ» хабар берди.

Фото: Joinfo

Фото: Joinfo

Агентлик маълумотига кўра, THAAD ракетага қарши мудофаа тизими, уруш ҳаракатлари зонасини назорат қилиш ва алоқани амалга ошириш учун дастурий таъминот, шунингдек, турли қурол-яроғ захиралари ва бомбалар, жумладан лазер кузатув қурилмаларини етказиб бериш муҳокама қилинмоқда. Бундан ташқари, 11,5 миллиард долларлик тўрт дона ҳарбий кемани етказиб бериш борасида шартнома тайёрланмоқда.

Хабар берилишича, Барак Обама маъмурияти ушбу битимни 2015 йилдаёқ амалга оширмоқчи бўлган, бироқ Саудия Арабистонининг Ямандаги ҳаракатлари туфайли бекор қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Оқ уй Дональд Трампнинг АҚШ президенти сифатида биринчи чет эл сафарлари анонсини эълон қилган эди. У Саудия Арабистони, Исроил, Фаластин ва Италияга ташриф буюради. Шундан сўнг НАТО саммитида иштирок этиш учун Брюсселга, ундан кейин «Катта саккизлик» етакчилари билан учрашиш учун Сицилияга йўл олади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Совуқ урушни расман якунлаган Буш ва Ельцин, Францияга қочиб кетган машҳур режиссёр — Роман Полански ва “Буюк голланд тошқини”. Кун хронологиясида 1 февраль
Маҳаллий
Бизнес
Кремний водийсини забт этган ўзбекистонлик ҳуқуқшунос: Асрор Арабжонов АҚШга қандай бориб қолгани, виза ва стартаплари ҳақида