Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Канада бош вазири Жастин Трюдо 4 май куни ирландиялик ҳамкасби Энда Кенни билан учрашди. Ушбу кун анъанавий равишда «Юлдузли жанглар» куни ҳисоблангани боис Трюдо учрашувга ўзига хос пайпоқ кийиб келишга қарор қилди, деб хабар беради Meduza.

Фото: AP

Фото: AP

Учрашувда олинган суратлардан маълум бўлишича, Трюдонинг пайпоқларидан бирида R2-D2, иккинчисида эса C-3PO дроиди тасвирланган.

Фото: Twitter / @JustinTrudeau

Фото: Twitter / @JustinTrudeau

Трюдо пайпоқлари акс этган суратни интернетга жойлаштириб, унга «Бу сиз қидирган пайпоқдир» деган изоҳ қолдирди. Бу — сага қаҳрамонларидан Оби-Ван Кенобининг «Бу сиз қидираётган дроидлар эмас» деган сўзларига аллюзиядир.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Бухорода бир қанча оилавий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди 
Маҳаллий
Германияда авиация ходимлари иш ташлаши туфайли Uzbekistan Airways Франкфуртга парвозни бекор қилди
Бизнес
Марказий Осиёда Россиянинг кўчмас мулк бозорига қизиқиш ортиб бормоқда