Саудия Арабистонида илк кинотеатр ва опера уйи очилади. Бу ҳақда мамлакатдаги кўнгилочар тадбирлар ташкилоти раҳбари Аҳмад ал-Хатиб маълум қилди, дея хабар беради Tengrinews.
«Қиролликда бироз вақтдан сўнг биринчи кинотеатр ва биринчи дунё операси уйи очилади. 30 ёшгача бўлган саудияликларнинг аксарияти шундай ўзгаришларни истамоқда», — таъкидлади ал-Хатиб.
Аҳмад ал-Хатибга кўра, у раҳбарлик қилаётган ташкилотнинг асосий мақсади Саудия шаҳарларини кўнгилочар томошалар сони ва сифати бўйича Лондон ҳамда Нью-Йоркка яқинлаштиришдан иборат. У мамлакат аҳолисининг 80 фоизи ўта мутаассиб эмаслиги, қиролликдан ташқарига чиққанда кинотеатр ва концертларга боришини қайд этди.
Изоҳ (0)