Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби Олий лига 9-турини «Металлург»га қарши учрашув билан бошлаб берди.
«Бунёдкор» стадионида кечган ўйин 1:1 ҳисоби билан якунига етди. Қўлга киритилган 1 очко туфайли «қалдирғочлар» очколар сони бўйича «Пахтакор» билан тенглашиб олди.
Шунингдек, «Металлург» ҳам шу 1 очко сабаб сўнгги ўриндан битта юқорига кўтарилишга муваффақ бўлди.
Сергей Лушчан бошчилик қилаётган «Бунёдкор» уч турдан буён рақибларини мағлуб эта олмайди. Бунга қадар «Динамо» билан ўз уйида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган Тошкент клуби, Муборакда «Машъал»га имкониятни бой берганди — 0:1.
Қизиқарли ўйин бўлди. Бироқ баъзи жабҳаларда тушунарсиз ўйин ўтказдик. Биз юта олмадик. Рақиб муносиб қаршилик кўрсатди. Шундай экан, дуранг адолатли натижа бўлди.Элдор Шомуродов аввалги учрашувда жуда бўш ўйнагани учун захирада қолди. Унга дарс бўлсин деб, асосий таркибга киритмадим.
Жамоада баъзи муаммолар бор. Ғолиблик руҳи етишмаяпти. Куни кеча жамоамиз раҳбариятида ўзгаришлар бўлди. Улар бизни қўллаб-қувватлашни айтишди. Умид қиламанки, ўзгаришларнинг бари «Бунёдкор» фойдаси учун хизмат қилади.
Сергей Лушчан, «Бунёдкор» бош мураббийи
Ўзбекистон Олий лигаси 9-тур ўйини 3 май, чоршанба
Изоҳ (0)