Ўзбекистоннинг Сирдарё, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида автомобиль йўлларини геосинтетик материал билан қоплаш бўйича эксперимент ўтказилди, деб ёзади «1news.uz».
Бу ҳақда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш институти илмий ходими Рашидбек Худойқулов маълум қилди.
«Натижа ижобий бўлган тақдирда бу усул бошқа ҳудудларда ҳам қўлланилади», — деди ёш олим.
У, шунингдек, ўзининг илмий фаолияти шўралаган, қумли тупроқларда автомобиль йўлларини ётқизишни такомиллаштириш, йўлларни ер ости сувларидан ҳимоя қилиш усулларини жорий этишга қаратилганлигини айтди.
Изоҳ (0)