• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фаолиятида жиддий камчиликлар аниқланган Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тубдан қайта ташкил этилади

    Ўзбекистон Республикаси Президенти «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Ҳужжат матнини ЎзА эълон қилди.

    Фото: «Darakchi.uz»

    Фото: «Darakchi.uz»

    Фармонда айтилишича, кейинги йилларда амалга оширилган ободонлаштириш ишлари Тошкент, Андижон, Фарғона, Наманган, Қўқон, Урганч, Қарши, Шаҳрисабз шаҳарларининг архитектура қиёфасини бутунлай ўзгартириб юборди. Тасдиқланган бош режалар бўйича Гулистон, Термиз ва Жиззах шаҳарларини реконструкция қилиш юқори суръатлар билан олиб борилмоқда.

    Шу билан бирга шаҳарсозлик фаолиятида жиддий камчиликлар мавжуд. Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни, аҳоли пунктларини реконструкция қилиш ва ободонлаштиришда, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва муҳандислик-транспорт инфратузилмаси объектларини қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларини қўпол равишда бузишнинг кўпдан-кўп фактлари аниқланди.

    «Аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасида функция ва ваколатларнинг аниқ чегаралаб қўйилмаганлиги шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларини режа асосида ривожлантириш ҳамда комплекс равишда қуришга жиддий зарар етказаётган асоссиз ва шошма-шошарлик билан лойиҳа-режалаштириш ечимлари қабул қилинишига, шунингдек, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва қурилиш сифатининг ёмонлашувига олиб келмоқда», — дейилади ҳужжатда.

    Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятининг бутун тизимини тубдан қайта ташкил этишни, шаҳарсозликнинг норматив-ҳуқуқий ва институционал базасини янада такомиллаштиришни, шаҳарсозлик ҳужжатлари сифатини оширишни тақозо этмоқда.

    Қўмита тузилмасида янги вазифа ва фаолият йўналишларига эга қуйидаги бошқарма ва бўлимлар ташкил этилади:

    лойиҳалашда техник меъёрлаштириш, қурилишда янги лойиҳавий ечимлар, технологиялар ва материалларни жорий этиш бошқармаси;

    лицензиялаш, лойиҳалаштириш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва лойиҳалаш хизмати бозорини ривожлантириш бошқармаси;

    пудрат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, пудрат ишлари бозорини ривожлантириш ва капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар бошқармаси;

    таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва Жамғармани бошқариш бўлими.

    Умумий ҳисобда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тизимидаги ходимлар сони 466 нафарга етказилиб, уларнинг 386 нафарини туман ҳамда шаҳар архитектура ва қурилиш бўлимларидаги ходимлар ташкил этади. Бу билан шаҳар ҳамда туман архитектура ва қурилиш бўлимлари штат бирликлари уч нафарга етказилди.

    Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишлари сифатига риоя этилиши устидан давлат назорати бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси этиб, архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари билан, қайта ташкил қилинди, унинг энг муҳим вазифаси этиб, аҳоли пунктларининг белгиланган тартибда тасдиқланган бош режаларига қатъий мувофиқ равишда комплекс қурилишини, юридик ва жисмоний шахслар томонидан аҳоли пунктларини режалаштириш ва қуришда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликка, шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва стандартларига сўзсиз риоя этишлари, лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларининг бажарилиши, қурилиш материаллари ва буюмлар ишлаб чиқарилиши ва қўлланилиши устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш, буюртмачининг техник назорати ва лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини олиб бориш белгиланди.

    Бундан ташқари, шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида меъёрий-ҳуқуқий ва меъёрий-техник базани такомиллаштиришга қаратилган аниқ тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ чоралар кўришни кўзда тутувчи комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди.

    03.05.2017, 08:44   Изоҳ (0)   5079
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ИИВ ихтиёрига қайтган ички қўшинлар, дам олиш куни деб эълон қилинган 8 май ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    02.05.2017, 21:52

    Видео: Шов-шувларга сабаб бўлган Сурхондарёдаги боғча тарбиячиси ва Фарғонадаги ўқитувчига чора кўрилган

    02.05.2017, 21:17

    Самарқандда отаси билан жанжаллашган ўғил унга пичоқ урди

    02.05.2017, 19:18

    «Диёр» телеканали ўрнига «Ўзбекистон 24» информацион телерадиоканали ташкил этилади

    02.05.2017, 19:12

    Ички ишлар вазири: Раҳмат Оқилов Ўзбекистондан чиқиб кетишидан олдин унинг ҳеч қандай ғайриқонуний фаолияти кузатилмаган

    02.05.2017, 18:21

    Ўзбекистонда 8 май дам олиш куни деб эълон қилинди

    02.05.2017, 17:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.