Мурод Аҳмадалиев рақибини нокаут қилди ва Жаҳон чемпионатига йўл олди
Осиё чемпионатининг чорак финал босқичида ўзбекистонлик 10 нафар боксчининг барчаси бугун — 3 май куни рингга кўтарилади.
Куннинг биринчи жангида Рио—2016 совриндори Мурод Аҳмадалиев Бутандан ташриф буюрган Нима Доржига қарши рингга чиқди ва рақибини икки бор нокдаун ҳолатига тушира олди. Иккинчи нокдаундан кейин бутанлик мураббийлар рингга оқ сочиқ отишга мажбур бўлди.
Шу тариқа ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Германияда бўлиб ўтадиган бокс бўйича Жаҳон чемпионатига йўлланмани нақд қилди. «Оламспорт» нашрининг маълумот беришича, Аҳмадалиев қитъа чемпионатининг финали учун жанубий кореялик Ёнг Хун Ханга қарши жанг қилади.
Изоҳ (0)