АҚШда эгиз опа-сингил бир кунда, битта шифохонада ўғил фарзанд кўрди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Нью-Жерсида истиқомат қилувчи 32 ёшли эгизлар — Даниэль Грант ва Ким Эйбрахам 29 апрель куни 4 соатлик фарқ билан ўғил фарзандларни дунёга келтирди.
Опа-сингил 22 апрель куни фарзанд кўришни режалаштирганди. Бироқ белгиланган муддатда болалар дунёга келмагач, улар сунъий равишда туғишга қарор қилди.
Аёлларнинг сўзларига кўра, ҳомила муддати бир кунга тўғри келиши тасодиф бўлди. Фақатгина болаларни дунёга келтириш вақти атайин танланди.
Опа-сингил ва уларнинг анча дўстлашиб олган турмуш ўртоқлари Роман ва Арон исмини олган болаларини биргаликда тарбиялаб, бир хил кийимлар кийдириш ва туғилган кунини биргаликда ўтказишни режалаштирмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)