Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида куёв байрам дастурхонида гўшт йўқлиги туфайли ўз тўйини тўхтатди. Воқеа 26 апрель куни бўлиб ўтди, деб хабар беради TJournal.
Айтилишича, куёв ғазабга миниб, минтақада гўшт етишмовчилиги борасидаги тушунтиришларни эшитишни истамаган ва меҳмонлар кўз ўнгида маросимни тарк этган. Шундан сўнг келин никоҳни ҳақиқий деб ҳисоблашдан бош тортган.
Бир муддатдан сўнг кетиб қолган куёвнинг ўрнини бошқа эркак эгаллаган. У воқеадан бир неча дақиқа ўтиб қизнинг қўлини сўраган ҳамда гўштсиз овқатга эътироз билдирмаган.
Охирги пайтларда Уттар-Прадеш штатида гўшт танқислиги кузатилмоқда. Гўшт нархи қарийб уч баробарга ошиб кетган.
Изоҳ (0)