Фаластиннинг «Хамас» ҳаракати 1 май куни ҳужжат эълон қилиб, унда ўз сиёсатини ўзгартиришини маълум қилиши кутилмоқда. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Жумладан, айтилишича, «Хамас» Исроилни йўқ қилиш чақириқларидан ҳамда «Мусулмон биродарлар» ҳаракати билан ҳамкорликдан воз кечади.
Тахмин қилинишича, ҳаракат шу йўл билан Форс кўрфази араб давлатлари, Миср ва Ғарб билан муносабатларини яхшиламоқчи.
Шу билан бирга, таъкидланишича, ҳужжатда Исроил барибир тан олинмайди ҳамда ҳаракатнинг асосий йўналишларидан бири сифатида унга қарши қуролли кураш бўлиб қолаверади.
Изоҳ (0)