27 апрель куни Тошкент шаҳар фаолларининг йиғилишида йилнинг биринчи чорагида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш доирасида амалга оширилган тадбирлар ва аниқланган камчиликлар муҳокама қилинди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Хусусан, йиғилишда таълим муассасаларида давомат ҳамда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш муҳим масалалардан бири эканлиги таъкидланди.
Мажлисда ишчи гуруҳ томонидан март ойида 102 та таълим муассасалари ўрганилганда, 728 нафар мактаб, 652 нафар коллеж ва лицей ўқувчиси сурункали сабабсиз дарс қолдирганлиги аниқлангани маълум қилинди. Бу каби салбий оқибатлар олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 10 март куни давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини йўлга қўйишга қаратилган Қўшма қарор қабул қилингани қайд этилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)