Фуқаролар мурожаатлари асосида 2017 йилнинг ўтган даври мобайнида биргина Тошкент вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларида жами 230 дан ортиқ назорат тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу тадбирлар натижасида 79 та ҳолатда назорат-касса машинасидан фойдаланмаслик, 75 та ҳолатда савдо ва хизмат кўрсатишдан тушган нақд пул тушумини банк кассаларига топширмаслик, 33 та ҳолатда тўлов терминаллари ўрнатмаганлик ва иккита ҳолатда тўловларни банк пластик карточкалари орқали амалга оширишда товар нархига нисбатан устама ҳақ қўйиш сингари қоидабузилишлар аниқланди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)