Самарқанд вилояти Самарқанд туманида якка тартибдаги тадбиркор харидорга кўрсатилган 25 минг сўмлик хизмат учун пластик карточкадан 30 минг сўм, яъни 5000 сўм ортиқча ҳақ ушлаб қолгани аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бунинг устига у кунлик савдодан тушган 64,5 сўм миқдоридаги нақд пулни назорат-касса машинаси хотирасига киритишни «унутиб» қўйган.
Аниқланган ушбу ҳолат бўйича белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, қоидабузарга нисбатан тегишли чора қўлланилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!