Аэровокзал мажмуасида реконструкция ишлари олиб борилиши муносабати билан «Нукус» аэропорти 1 майдан эътиборан халқаро рейсларни қабул қила олмайди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси матбуот хизматининг маълум қилишича, «Нукус—Домодедово—Нукус» йўналишидаги рейсларни вақтинча Урганч аэропорти қабул қилиб туради.
«Миллий авиакомпания етказилган ноқулайлик учун узр сўрайди», — дейилади хабарда. Реконструкция ишлари қачонгача давом этишига аниқлик киритилмаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)