Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

1979 йил Фарғона туманида туғилган Ҳаётбек Бегалиев 1999—2008 йиллар давомида Жанубий Кореяда ишлаб келиб, Шарқшунослик институтига ўқишга киради. Дастлаб моддий манфаатдорлик эвазига Жанубий Кореяга кетувчиларга тест синовларига ёрдам беради. Кейинчалик одамларни Жанубий Кореяга ишлашга жўнатиш, тестларда ёрдам бериш ва у ерда иш билан таъминлаш ваъдасини бериб улардан жами миллион доллар пул олади.

Фото: «1news.uz»

Фото: «1news.uz»

«1news.uz» ёзишича, Нўъмонжон Арзиқулов ва Ойбек Жамоловлар 100 га яқин одамдан 500—4500  долларгача бўлган миқдорда пора олиб, Тошкентдаги  Ҳаётбек Бегалиевга етказиб туради. Жамолов Ҳаётбек Бегалиевга 138 минг АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм миқдорда пулни етказиб беради. Алданган фуқаролар арз қила бошлайди.

Ойбек Жамолов 7 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди. Ҳаётбек Бегалиевга белгиланган  тартибда жарима тайинланди ва фуқароларнинг пуллари ундириб берилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк