Бразилия президенти Мишел Темер Рио-де-Жанейрода содир бўлган шафқатсиз тўқнашувлар муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда, Reuters агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Шу билан бирга, Темер ўзининг ҳукумати бюджетни мувозанатга келтиришга йўналтирилган ислоҳотлар дастурини давом эттиришини қўшимча қилди.
Шунингдек, йўлларни тўсиб қўйган намойишчиларни танқид қилди.
«Мамлакат қонунларини модернизация қилиш ишлари давом этади», — деди президент.
Аввалроқ Бразилияда намойишчилар мамлакат олий қонунчилик идораси — Миллий конгрессга ҳужум уюштирган эди. Намойишчилар пенсия ёшини узайтириш борасидаги ислоҳотига қарши чиқишмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)